Нидерландия Украина учун яна олтита Ғ-16 қирувчи самолёти ажратади.

– Киевга бериш режалаштирилган қирувчи самолётлар сони 24 тага етказилди, – деб хабар тарқатди душанба куни қироллик мудофаа вазири Кайса Оллонгрен ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Декабрь ойи сўнгида мамлакат Бош вазири Марк Рютте Президент Владимир Зеленскийга дастлабки 18 та қирувчи учоқ Киевга топшириш учун тайёрланаётгани ҳақида айтганди.

Расмий Гаага таъкидлашича, амалий жараён шу йил бошланади.