Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Гидрометеорология хизмати агентлиги фаолиятининг самарадорлигини ошириш, гидрологик кузатувлар тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2024-2026 йилларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги гидрологик кузатув тармоғини кенгайтириш ва автоматлаштириш дастури;

амалдаги гидрологик кузатувлар тармоғи моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кузатув пунктларини жиҳозлаш дастури;

янги ташкил этиладиган гидрологик кузатувлар тармоғини жиҳозлаш, бино ва иншоотларини қуриш дастури тасдиқланди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги “Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси” ДУК ушбу қарор билан тасдиқланган дастурлар доирасида бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб ҳисобланади.

Рақамли технологиялар вазирлиги вазирлик ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда гидрологик маълумотлар билан алмашиш учун маълумотлар узатишнинг ягона телекоммуникация тармоғини яратиш дастурини ишлаб чиқади. Гидрометеорологик ҳодисалар хавфи юқори бўлган минтақа ва ҳудудларни прогнозлаш, мониторинг қилиш, кузатиш, баҳолаш ҳамда аниқлаш, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида муҳандислик-техник ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича зарур маълумотлар тақдим этиб боради.

ЎзА