Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва касаба уюшмалари фаолиятларини янада ривожлантириш, ҳуқуқ устуворлиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашишга эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон делегaцияси Италияга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Италия депутатлар палатасида Ўзбекистон делегaцияси иштирокида брифинг ташкил этилди. Тадбирда Италия томонидан Парламент депутатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда кейинги йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий иқтисодий муносабатлардаги ролини ошириш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Адлия вазири ўринбосари М.Икромов янгиланган Конституция ва “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясига асосан нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, виждон эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб   ўтди.

Айтиб ўтиш керакки, Италия оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган давр мобайнида 18  меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани, кейинги беш йилда нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 3,5 мингга  кўпайгани ҳамда уларнинг сони 9 минг 361 тага етгани, шунингдек, виждон эркинлиги борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар, натижада Ўзбекистон 2023 йилда АҚШ Давлат департаменти томонидан диний эркинлик борасида ижобий ўзгариш қилмаган «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатига киритилмагани  ҳақидаги маълумотлар ёритилди.

Н.Абдураимова, ЎзА