Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича «Странжа-2024» халқаро турнирида қизлар ўртасидаги беллашувлар ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди. Вазни -50 кг бўлган Сабина Бобоқулова сербиялик Нина Радовановични, -57 килограмм вазн тоифасида эса Хуморабону Мамажонова украиналик Кристина Юшчукни йирик ҳисобда таслим этди. Афсуски, Нигина Ўктамова ҳамда Рашида Тагирова ўз вазнларида мағлубиятга учради.

Бугун, 6 февраль куни оғир вазн тоифасида эркаклар ўртасида Жаҳонгир Зокиров – Иман Рамезанпурделавар (Эрон), 57 килограммгача вазнда Шаҳзод Музаффаров – Ислам Тўробоев (Қирғизистон), Худойназар Фаёзов – Сачин Сачин (Ҳиндистон), -63,5 кг вазнда Муҳиддин Адҳамжонов – Кланси Деан (Ирландия) жанг қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА