Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубогининг ярим финалида Жанубий Корея – Иордания, Қатар – Эрон терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Бугун, 6 февраль куни Тошкент вақти билан 20:00 да “Аҳмад бин Али” стадионида ярим финал босқичи доирасида илк учрашув ўтказилади. Унда Жанубий Корея – Иордания терма жамоалари финал босқичи йўлланмаси учун майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Жанубий Корея терма жамоалари мазкур мусобақада иккинчи бор ўзаро рақобатлашмоқда. Ушбу жамоалар гуруҳ баҳсларида ҳам ўзаро тўқнаш келган ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган.
Эртага, ярим финал доирасида Эрон ва Қатар терма жамоалари ўртасида учрашув ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА