Туркия минтақада ҳарбий кучини жойлаштириш ҳисобига Фаластин учун тинчлик кафолати бўлиши мумкин, деб ёзди “Sabah” газетаси.
“Туркия гуманитар, сиёсий ва ҳарбий жойлашув билан Фаластин томонидан тинчлик кафолати бўлишга тайёр”, – дейилади мақолада.
Нашр ёзишича, Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг минтақадаги барча қудратли мамлакатлар иштирок этадиган халқаро Фаластин – Исроил тинчлик конференциясини ташкил этиш таклифи дунё кун тартибига қўйилади.
“Ғарб ушбу конференцияда ХАМАСнинг зиддият томонларидан бири сифатида иштирокига қарши чиқмоқда”, – дейилади мақолада.