АҚШ сенати мамлакат чегарасини қўриқлаш, Киев ва Исроилга ёрдам бериш бўйича муросага келинган қонун лойиҳасини тақдим этди.

Ҳужжатда кўрсатилишича, ушбу мақсадлар учун 118,28 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган. Қонун лойиҳасига кўра, 60,06 миллиард доллар Украинага, 14,1 миллиард доллар Исроилга берилади. Шунингдек, ҳужжатда чегарани қўриқлаш учун 20,2 миллиард доллар тақсимланади.

Украина учун мўлжалланган маблағнинг 14 миллиард доллари янги қурол сотиб олиш, 15 миллиард доллари Украина аскарларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш, шунингдек разведка маълумотини алмашиш ва бошқа мақсадлар учун, 20 миллиард эса Қўшма штатлар ҳудудида омборлар ташкил этишга йўналтирилади.