Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова партиянинг Қорақалпоғистон Республикасидаги фаолиятини ўрганишга қаратилган ташрифи бошланди.

Раис куннинг биринчи ярмида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашига ташриф буюрди. Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Нукус шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи, партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари раислари билан мулоқот ўтказди. Учрашувда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид партия олдида турган вазифалар тўғрисидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги депутатлик гуруҳи аъзолари Ўрингул Аллабергенова, Гулхатиша Айимбетова, Дауитбай Қурбаниязов, партия фаоли, Нукус давлат педагогика институти “Коррупцияга қарши курашиш “Koмплаенс-назорат” системасини бошқариш бўлими бошлиғи Палмурза Хожабеков, Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари Улбосин Сейтжанова, Айша Абдреймова ва бошқалар сўзга чиқиб, партия олдида турган долзарб масалалар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА