Мамлакатимизда аҳолини инсон соғлигига зарар етказмайдиган сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шунга қарамасдан, мамлакатимиз чегарасидан ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, шубҳали чет эл маҳсулотларини олиб кириш ҳолатлари учраб турибди. Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, жиноят ишлари бўйича судларнинг қарорларига асосан Давлат божхона органлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан олиб қўйилган 128 миллион сўмлик 18 турдаги товар-моддий бойликни йўқ қилиш белгиланган.
Ушбу суд қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида йўқ қилиниши белгиланган жами 108,5 миллион сўмлик 1 минг 730 дан зиёд товар-моддий бойлик тегишли идоралар ходимлари иштирокида йўқ қилинди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.