Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида қўмита раиси И.Ергашев “Казак жибеки” уюшмаси раиси С.Бакиров ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокимлиги Тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Абдуразакова билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, Қозоғистонда ҳам Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачиликни ривожлантиришга киришилган.

Мазкур учрашувда ана шу ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича баъзи масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, жорий йил баҳор мавсумида Андижон вилоятидаги “Ипак кўчат” тутчилик кластери томонидан қозоғистонлик ҳамкорларга қиймати 2 миллион долларга тенг тут кўчатларини етказиб беришга келишиб олинди.

Шунингдек, уруғчилик ва илмий-назарий жиҳатдан ривожланиш учун ўзбек олимларини жалб қилиш бўйича ҳам масалалар муҳокама қилинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА