Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тадбиркорга 900 миллион сўмлик қурилиш объектини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Фуқаро И.Р. “Н.Қ.” масъулияти чекланган жамият раҳбари А.Н.нинг ишончига кириб, унга 72 миллион сўм эвазига юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Нукус шаҳри ҳудудидан 900 миллион сўмлик қурилиш объектини олиб беришини айтади. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан 20 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.