Жорий йилнинг 3 февралидан бошлаб, пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати старт олади. Бугун эса қитъамизнинг 34 мамлакатидан 239 нафар спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақа олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир бевосита беллашувларга мезбонлик қиладиган “Юнусобод спорт мажмуаси”нинг ўзида ўтказилди.

Анжуманда Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Осиё оғир атлетика федерацияси Бош котиби Муҳаммад Ал Харби ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА