Кеча Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Жуалин тумани Нурликент қишлоғи ҳудудидан ўтган “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” автомобиль йўлининг 567-километрида 26 транспорт воситаси иштирокида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, ушбу ҳалокат натижасида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Вазиятни назоратга олган Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб борган.