Дубайдаги янги бош консулимиз ишга киришди

312

Ўзбекистоннинг Дубай шаҳрига янги тайинланган бош консули Камол Икромов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги Дубай бўлими директори Шайх Мактум бин Буттий Ал-Мактум билан учрашди ва консуллик гувоҳномаси (патенти)ни қабул қилиб олди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БАА муносабатининг бугунги ҳолати, алоқани ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди. Иқтисодиёт, савдо, сармоя, юқори технология, инновация, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, туризм, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш зарурлиги хусусида фикр алмашилди.

Бош консулхона фаолияти Дубай, Шаржа, Рас Ал-Хайма, Ажман, Ум Ал-Кувайн ва Фужайра амирликларини қамраб олади.

ЎзА