Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған россиялик ҳамкасби Владимир Путинга Украина бўйича тинчлик музокарасини қайта жонлантиришни таклиф қилиши мумкин, деди “РИА Новости”га туркиялик таҳлилчи Энгин Ўзар.
Путин февралда ушбу давлатга сафар уюштириши кутиляпти.
Душанба куни РФ раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков мазкур ташриф ҳақида гапираркан, “Украина бўлажак музокаранинг асосий мавзусига айланиши мумкин”, деди.
Туркия ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун воситачи бўлиши мумкин. Айни пайт Анқарада америкалик дипломатлар билан тинчлик музокараси бўйича фикр алмашиляпти.