Буюк Британия ҳукумати собиқ раҳбари Борис Жонсон Би-би-си телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, Шимолий Атлантика альянси Киев олдида айбдорлик ҳиссини сезиши керак, чунки Украинада низо чиқишига йўл қўйиб берди.
– НАТО ичида чуқур институционал айбдорлик ҳисси мавжуд, – деди собиқ ҳукумат бошлиғи. – Агар альянс ваъдасини бажарганда эди, украиналиклар ҳақиқатан тўлиқ аъзолик йўлига тушган бўларди. Ўшанда, эҳтимол, Путин ҳозир қилаётган ишидан тийиларди. Бизнинг узоқ вақтдан буён сақланиб келаётган жамоавий ноаниқ позициямиз, бирданига икки стулга ўтиришга ҳаракат қилишимиз ҳалокатли хато бўлиб чиқди. Натижада Путин “Ҳа, улар жиддий эмас экан” деган қарорга келди.
Жонсоннинг таъкидлашича, ҳозир демократия чекинмоқда, автократия мақсадига эришмоқда.
Шу билан бирга сиёсатчи Украинадаги воқеалар “Ғарб давлатлари Россияга қатъий жавоб қайтаришига умид қилиши”ни ҳам таъкидлади.
Жонсон 2022 йилдаги Киевга ташрифини эсларкан, ўшанда Украина ҳудудини йўқотишга рози бўлиши ва Россия билан тинчлик битими имзолаши нотўғри бўларди, деди.
“ТАСС” ёзишича, собиқ Бош вазир телеканалга берган интервьюсида “Оёғингиз ярмини узиб олган ва иккинчи оёқни тишлашга ҳаракат қилаётган тимсоҳ билан музокара ўтказиш мумкин эмас”, – дея таъкидлаган.