АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Американинг F-16 қирувчи самолёти Жанубий Корея соҳилида ҳалокатга учраганини тасдиқлади. Баёнотда айтилишича, учувчи омон қолган. У воқеадан бир соат ўтгач, топилган ва касалхонага етказилган.

Ҳодиса сабаби текширувдан кейин эълон қилиниши айтилмоқда.

Американинг Жанубий Кореядаги Кунсан авиа базасида 2023 йил декабрда ҳам F-16 билан шундай ҳолат юз берганди.