“Ўзбекистон-2030″ стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича қуйидагилар белгиланмоқда:

• амалий чора-тадбирлар режалари;

• норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари.

Муҳокамалар 2024 йилнинг 31 январидан 9 февралигача давом этади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази жамоаси барчани 2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришлари мумкинлигини маълум қилди.

 

А.Рустамов, ЎзА