Банк ходимларига Маълумотларни бошқариш тизими борасида тушунчалар берилди
218

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида SupTech лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Маълумотларни бошқариш тизимини ривожлантириш юзасидан семинар бўлиб ўтди. Семинарда KPMG компаниясининг Чехиядаги Глобал компетенция маркази раҳбари Ондре Кулханек DAMA методологиясига мувофиқ маълумотларни бошқариш йўналишлари, шунингдек, ушбу тизимнинг операцион модели, роллари, жараёнлари, технологиялари ҳақида ахборотларни тақдим этди.
Семинар давомида иштирокчилар маълумотларни бошқариш, жумладан, фундаментал тамойиллар, амалий воситалар ва уларни турли соҳаларда қўллаш усуллари ҳақида тушунчаларга эга бўлди.

Маълумотларни бошқариш мураккаб жараён бўлиб, улар билан ишлашнинг барча жиҳатларини, жумладан, тўплашдан тортиб, то таҳлил қилиш ва сақлашгача қамраб олади. Ушбу жараённинг мақсади маълумотлардан фойдаланишнинг осонлигини, уларнинг аниқ, тўлиқ ва хавфсиз бўлишини таъминлашдир.
Жаҳон стандартлари асосида маълумотларни бошқаришнинг янги тизимини ишлаб чиқиш Марказий банкка ўзгаришларга мослашиш ва стратегик мақсадларни янада самарали амалга ошириш имконини беради.

Ш. Маматуропова, ЎзА