ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида кураш бўйича 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Нукус шаҳри ва республиканинг барча туманларидан 350 га яқин ёш спортчи иштирок этиб, ўз вазн тоифасида беллашди.

Якунда қизлар ўртасида Д. Жилдасбоева (33кг), А. Испанова (36кг), М. Пўлатова (40кг), С. Муротбоева (44кг), А. Қувончбоева (48кг), Қ. Бектурсунова (52кг), А. Бегжонова (57кг), Н. Нуримбетова (63кг), Ш. Ободбоева (+63кг) ғолиб бўлди.

Ўсмирлар баҳсида А. Юсупов (38кг), Р. Танирбергенов (42кг), Д. Пўлатов (46кг), А. Қошниёзов (50кг), М. Есбосинов (55кг), Д. Тилепбаев (60кг), Е. Азирбоев (65кг), О. Холбоев (71кг), А. Утегенов (77кг), Г. Янгибоев (83кг) ва Е. Толибоев (+83кг) биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА