Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг амалдаги раҳбари Владимир Путинни президентлик сайлови номзоди сифатида рўйхатга олди.

“AзерТAЖ” хабарига кўра, Россия МСК раиси Элла Памфилова қарор бир овоздан маъқулланганини маълум қилди.

Владимир Путин тан олинган тўртинчи даъвогар ҳисобланади. Aввалроқ, Леонид Слуцкий (РЛДП), Владислав Даванков (Янги одамлар) ва Николай Харитонов (Коммунистик партия) номзоди рўйхатга киритилган.

Путин давлат раҳбарлиги учун сайловда бешинчи бор иштирок этмоқда. У 2000, 2004, 2012 ва 2018 йилларда етакчи этиб сайланган.