Ашхободда БАА ахборот агентлиги – WAM бош директори Муҳаммад Жалол Ар-Раисий бошчилигидаги делегация Туркманистон оммавий ахборот воситалари билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболи ва янгиликлар алмашинувини кенгайтириш масаласини муҳокама килди.

Делегация аъзолари қатор ташкилотларда расмийлар билан учрашди. Туркманистонликлар ноябрь ойида Абу-Даби шаҳрида учинчи бор ўтказилиши кутилаётган Жаҳон Медиа конгрессига таклиф қилинди.

Меҳмонлар анжуманнинг асосий мақсади, ушбу муҳим соҳага таъсир кўрсатаётган жадал ривожланиш ва технологик тараққиёт нуқтаи назаридан, ОАВнинг бугунги ҳолати ва келажагини муҳокама қилиш эканини таъкидладилар.

Томонлар икки мамлакатнинг маънавий бойлиги, маданий салоҳияти ва  иқтисодий имконияти билан ўзаро яқиндан таништиришга хизмат қилувчи фаолиятни олқишлади.