Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан бошланган “Меҳр ҳаракати” доирасидаги навбатдаги хайрия тадбири Нукус шаҳри ва Чимбой туманида ўтказилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари ҳомийлар билан ҳамкорликда Чимбой туманидаги 22 та, Нукус шаҳридаги 3 та, жами 25 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалардан хабар олди. Тадбир давомида уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки кийимлар ҳамда болалар ўйинчоқлари топширилди.  Шунингдек, 2 та оиланинг фарзандини касбга йўналтириш мақсадида бепул таълим олиши учун  “PROGRESS UP” ўқув марказига сертификат берилди.

Оролбўйи шаҳар ва туманларида хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири.