Транспорт инспекциясининг фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди

282

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда автомобиль йўллари тизимида эскича ёндашувларга барҳам бериш зарурлиги таъкидланди.

Йўл қурилишида яширин иқтисодиёт улуши анча юқорилиги қайд этилиб, буни назорат қиладиган Транспорт инспекциясининг фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга йўл қурилишидаги 40 дан зиёд стандарт ва меъёрларни Халқаро муҳандис-консультантлар федерацияси талабларига мослаштириш, йўл қурилиши лойиҳаларига махсус сертификатга эга муҳандис-консультантларни жалб қилиш топширилди.

Бош прокуратура, транспорт прокурорига  лойиҳадан объектни топширишгача, шунингдек, уларни эксплуатацияси билан боғлиқ барча жараёнларда талон-торожликка чек қўйиш бўйича тизим яратиш топширилди.

Шунингдек, Транспорт вазирлигига жорий йилда транспорт вазнини ўлчайдиган камида 30 та тарози ўрнатиш чораларини кўриш топширилди. Ҳар бир вилоятда автомобиль серқатнов бўлган камида 20 километрдан йўл эксплуатациясини хусусий секторга бериш бўйича “пилот” лойиҳалар бошланиши белгиланди.

 

ЎзА