Кўп қаватли уйлар ертўласи ва бўш жойларини ижарага бериш бўйича янги тартиб жорий қилинади
350

Ҳозирда кўп қаватли уйлардаги 2 мингта ертўла тадбиркорларга ижарага берилмасдан, бўш ётибди.
Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.
Ваҳоланки, бу орқали маҳаллаларда 20 мингта иш ўрни яратиш ва ижарадан йилига 150-200 миллиард сўм қўшимча даромад топиш мумкин.
Энди кўп қаватли уйлар ертўласи ва бўш жойларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда:
– ертўла ва бўш майдонлар ҳақида маълумотлар рақамлаштирилиб, “Менинг уйим” тизимига боғланади ҳамда аҳоли ва ташаббускорларга очиқ эълон қилинади;
– ижара тўловлари фақат “Менинг уйим” платформаси орқали ҳисоб-китоб қилинади ва аҳоли учун очиқ бўлади.
Бундан ташқари, комплекс раҳбариятига авария ҳолатидаги уйларни реновация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
ЎзА