Қатар давлати ахборот агентлиги – “QNA” ушбу давлатнинг Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси раҳбари Ҳамад бин Носир Ал-Миснад ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов ўртасида бўлиб ўтган учрашув тафсилотини ёритди.

Мақолада томонлар бир неча долзарб мавзулар қатори ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми ижросини фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилгани таъкидланган.

Тадбирда коррупциянинг олдини олиш ва ушбу иллатга қарши курашиш бўйича тажриба, ахборот, қонун ҳужжатлари ва ўқув-услубий қўлланмалар алмашиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА