Қатар яшил майдонларида футбол бўйича ўтказилаётган Осиё кубогида 1/8 финал босқичида икл учрашувлар ўтказилди.

“Аҳмад бин Али” стадионида ўтказилган нимчорак финал басҳида Тожикистон кутилмаганда Бирлашган Араб Амирликларини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Аниқроғи, ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Шундан сўнг жамоалар пенальтилар сериясида рақобатлашди ва унда Тожикистон терма жамоаси 5:3 ҳисобида зафар қучди.  Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки Тожикистон терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финалига ўз тарихида илк маротаба чиқди.

Мусобақанинг 1/8 финалидан ўрин олган навбатдаги баҳсда Австралия терма жамоаси Индонезия термасини 4:0 ҳисобида енгди. Ушбу ўйин «Жассим бин Ҳамад» стадионида ташкил этилди.

Шу тариқа Австралия ва Тожикистон термаси чорак финалга йўл олди. Энди Тожикистон кейинги босқичда Ироқ — Иордания термалари ўртасидаги ғолиб жамоа билан тўқнаш келади. Австралия эса Саудия Арабистони ва Жанубий Корея учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.

Бугун,  29 январь куни нимчорак финал босқичида Ироқ – Иордания,  Қатар – Фаластин терма жамоалари баҳси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг нимачорак финал баҳслари 28 январь куни ўтказилади. 30 январь куни ўтадиган Ўзбекистон – Таиланд учрашувига “Ал-Жануб” стадиони мезбонлик қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА