Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишлаб 2009-2013 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича спорт мактаби очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Тадбир “Адолат” социал-демократик партияси Хўжайли туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди. Мусобақани ташкил этишдан мақсад, иқтидорли спортчилари танлаб олиш, эркин курашни оммалаштириш, мамлакатимиз ва Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказиладиган мусобақаларга  тайёргарлик кўриш, ёшларнинг ҳар қандай ёт иллатларга кириб кетишининг олдини олишдан иборат.

Халқаро эркин кураш қоидалари асосида ўтказилган мусобақада 15 та вазн тоифасида 130 нафардан зиёд ёш курашчи баҳс олиб борди. Муросасиз кечган беллашувларда A.Маўленбергенов, Р.Сапаров, С.Турсинбаев, Б.Даўлетов, С.Махсетбаев, A.Таӊирбергенов, Б.Жолдасбаев, С.Aбдирахманов, Н.Каримбаев, A.Муратбаев, И.Балдижанов, A.Нуржанов, A.Римов, Д.Жолдасов, Р.Женисбаев ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совринли ўрин эгалари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири