Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC) хабар беришича, “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти Исроилнинг Ғазога тажовузи туфайли Носир касалхонасида аксарият хизмат турлари тўхтатилгач, анклавда соғлиқни сақлаш тизими ишламай қолганини айтди.
Ташкилот баёнотида Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнисдаги энг йирик соғлиқни сақлаш муассасаси бўлган “Носир шифохонасининг жарроҳлик салоҳияти” деярли йўққа чиққанидан жамоа афсусда экани билдирилган, шифохонада қолган тиббиёт ходимлари тиббий асбоб-ускунанинг чекланган захираси билан ишлаётгани таъкидланган.
– Носир ва Европа касалхонаси ишламай қолгани сабабли, Ғазода соғлиқни сақлаш тизими, деярли, фаолият кўрсатмаяпти, – деди “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти тиббий координатори Гиметт Томас.
Ғазо Соғлиқни сақлаш муассасаси шифохонада электр таъминоти тўлиқ узилганини маълум қилди. Бу ҳолат тиббий асбоб-ускуналар, жумладан респираторлар бутунлай ишламай қолишига олиб келди.
Маълум қилинишича, 300 дан 500 гача оғир яраланган беморлар, тез ёрдам машинаси йўқлиги сабабли, эвакуация килинмаган. Умуман, Ғазода 36 касалхонадан фақат 8 таси “қисман” ишламоқда.