“JATO Dynamics” ва “Car Industry Analysis” компаниялари эълон қилган автомобил бозори таҳлилига оид навбатдаги маълумотга кўра, “Tesla Model Y” 2023 йилда дунёда энг кўп сотилган автомобил сифатида эътироф этилди, деб ёзди “Motor1” сайти.

2023 йил давомида дунё бўйлаб 1,32 миллон шундай русумли машина эгасини топган. 2022 йил билан солиштирилганда, компания савдоси ўсиши 64 фоизни ташкил этган. 2021 йил эса сотилган электромобиллар аввалги мавсумга нисбатан 91 фоиз ошган эди. “Model Y” Европа ва Хитойда энг кўп сотилган маркага айланди.

Энг харидоргир автомабиллар рўйхатида 2-ўринни 2023 йил 1,07 миллионта харид қилинган “Toyota RAV4” эгаллади. Кучли учликдан яна бир япон бренди – “Toyota Corolla” жой олди.

Мазкур хулоса АҚШ, Европанинг аксарият давлатлари ҳамда Хитой автомобил бозоридаги вазият таҳлили асосида тайёрланган.