Нью-Йоркдаги ҳакамлар ҳайъати АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2019 йилда ёзувчи ва журналист Элизабет Жан Керроллга туҳмат қилгани учун 83,3 миллион доллар (65 миллион фунт стерлинг) тўлаши керак деган қарорга келди. Бу ҳақда “BBC News” хабар бермоқда.

Бу жарима суммаси ичига Ж.Керроллнинг обрўсини тиклаш учун 11 миллион доллар, бошқа зарарлар учун 7,3 миллион доллар ва жазо учун 65 миллион доллар киради.

Трамп ҳукмни “жодугарнинг навбатдаги ови ва бу мутлақо кулгили” деб атади.

Суд Трампни Ж.Керроллга қарши номақбул иғволарни гапиришда давом этишини тўхтатиш учун ҳам жазо чораларини қўллаши керак эди.

Хонимнинг адвокати Робби Каплан ўз баёнотида шундай деди: “Бугунги ҳукм қонун ҳаммага, ҳатто бойларга ва собиқ президентларга ҳам тенг эканлигини исботлади”.

Ноябр ойида бўлиб ўтадиган АҚШдаги президентлик сайловларида Республикачилар партиясидан номзод бўлиши мумкин бўлган Дональд Трампга 91 та айбловдан ҳозирча тўртта жиноий иши қўзғатилган.

У мамлакат тарихида жиноятда айбланган биринчи президентдир, бироқ у ўз айбини тан олмайди ва барча айбловларни рад этиб келади.