Режеп Таййип Эрдоған ва Иброҳим Раисий Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркия – Эрон бизнес форумида иштирок этди.

Туркия етакчиси ишбилармон доира вакиллари, тадбиркорлар билан учрашувда икки мамлакат иқтисодий ва савдо алоқаларида янги лойиҳалар амалга оширилиши, ҳамкорлик ва ўзаро сармоя рағбатлантириоишига умид билдирди:

– Туркия ва Эрон умумий аҳолиси 170 миллиондан ошадиган, улкан ресурс ва ишчи кучига эга қўшни, қардош давлатлар. Тарихан цивилизациялар бешиги бўлган мамлакатларимиз ўртасида чуқур илдиз отган, кўп қиррали муносабатлар мавжуд.

Эрон мамлакатимизнинг Осиёга эшикларидан бири бўлса, Туркия Эроннинг Европага эшиги. Алоқаларни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд.

Минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда минтақавий мулкдорлик ва ҳамкорликнинг аҳамияти ажралмасдир. Демак, Туркия ва Эрон тараққиёт, барқарорлик учун шерикликни, албатта, ривожлантириши керак.

Биз аввал белгиланган 30 миллиард долларлик савдо кўрсаткичига эришиш йўлида қатъият билан қадам ташлаяпмиз. Биргаликда ҳаракат қилиб, мақсадга эришамиз, деган умиддаман.