АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошевнинг маълум қилишича, ўтган йилда янги ташкил этилган 3 та миллий маданий марказга Давлат бюджетидан 20 млрд. сўмга яқин маблағ ажратиш белгиланган.

Бугунги кунда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 та қонун, 2 та Президент қарори, 18 та ҳукумат қарори ва фармойиши лойиҳалари тайёрланди.

“Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги Давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА