Исроил армиясининг Ғазо секторига берган зарбаси натижасида яна бир ОAВ ходими қурбон берилди, деб хабар берди “Aл-Aқсо овози” радиоси.
Маълум бўлишича, марҳум ушбу радио бошловчиси, фаластинлик Иёд Ал-Рувваг.
Қайд этилишича, журналист Ғазо марказидаги Нусайрат қочқинлар қўналғасига ҳужуми чоғида ҳалок бўлган.
Отишма пайти Иёднинг бир неча оила аъзоси ҳам ҳалок бўлган.
Шу тариқа Ғазода 7 октябрдан буён ҳаётдан кўз юмган журналистлар сони 120 нафарга етди.
26 январь эрталаб қамалдаги ҳудуднинг марказий қисмига уюштирилган ҳужум туфайли камида 14 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
“WAFA” маълумотига кўра, Исроил армияси Фаластин анклавидаги турли аҳоли манзилларига ҳаводан ва қуруқликдан зарба берган.