Шу кунларда мамлакатимиз бизнес вакилларидан иборат делегация аъзолари Лондонда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов Буюк Британия Молиявий омбудсман хизмати вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида тарафлар тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги омбудсман институтларининг вазифа ва функциялари билан танишди. Хусусан, Буюк Британиянинг Молиявий омбудсман хизмати кредитлаш, суғурта ва бошқа молиявий воситаларга оид мурожаатларни кўриб чиқиши қайд этилди.

Тарафлар икки давлат хусусий секторлари вакилларига кўмаклашиш мақсадида ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА