Хитойда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Хитой минтақалараро форуми доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси раҳбарлигидаги делегация “Shandong Energy Group Co., Ltd” компанияси маъмурияти билан учрашиб, мулоқот олиб борди.
“B2B” ва “G2B” форматларида ўтказилган учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тоғ-кон металлургияси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Компания раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорлик қилиш, истиқболли лойиҳалар устида амалий ишлар олиб бориш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида дастлабки қиймати 150 миллион долларлик металлургия саноати лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.