Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар рақобат тузилмалари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркия Савдо вазирликлари, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия, Туркманистон ва Шимолий Кипр Турк Республикаси рақобат идоралари вакиллари иштирок этган тадбир ТДТ ҳузурида Рақобат кенгашини ташкил этиш мақсадида ташкил этилди. Мазкур платформада ёндош муассасалар ўртасида ахборот алмашинуви, глобал муаммоларга қарши биргаликда курашиш, рақобат сиёсати ва қонунчилигини ишлаб чиқиш, мамлакатлар аро интеграция ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Учрашувда турли тақдимотлар намойиш этилди, шериклик лойиҳалари муҳокама қилинди.

Якунда рақобат идоралари раҳбарлари “Туркий давлатлар ташкилоти ҳузурида Рақобат кенгаши”ни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзоладилар. Шунингдек, томонлар Шуша шаҳрида Рақобат форумини ўтказишга келишиб олдилар.

Г.Сатторова,

ЎзА