Қатар ахборот агентлиги – “QNA” Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ушбу давлатга ташрифи доирасида Бош прокурор Ниғматиллa Йўлдошев ва адлия вазири Иброҳим бин Али Ал-Ҳасан Ал-Муҳаннадий ўртасидаги учрашувни ёритди.

Мақолада мезбон идора етакчиси делегациямиз аъзоларига Қатар адлия тизими ҳақида сўзлаб бергани, шунингдек Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ тадқиқоти маркази раҳбари Солиҳ Али Ал-Фадала меҳмонларни ташкилот фаолияти билан таништиргани баён этилган.

Муаллиф Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва ушбу марказ ўртасида Меморандум имзолаш масаласини муҳокама қилганини ҳам таъкидланган.

Ташриф дастурига кўра ташкил этилган ўзбек делегациясининг Қатар Давлати ички ишлар вазири Шайх Абдулазиз бин Файсал Ол Соний билан учрашувида томонлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, терроризм, кибер ва трансмиллий уюшган жиноятчилик турларига қарши курашиш соҳасида тажриба алмашишгани эътироф этилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА