Асосий номинациялар бўйича ғолибликка даъвогарлар қуйидагилар.

Энг яхши фильм:

– “Америка асари”, “Йиқилиш анатомияси”, “Барби”, “Ташлаб кетилганлар”,

– “Ой гулининг қотиллари”, “Оппенҳаймер”, “Ўтган ҳаётлар”, “Бечора бахтсизлар”, “Қизиқиш зонаси”

Энг яхши режиссёр:

– Жонатан Глейзер, Ёргос Лантимос, Кристофер Нолан, Мартин Скорсезе, Жюстин Трие.

Энг яхши актёр:

– Бредли Купер, Пол Жаматти, Киллиан Мёрфи, Жеффри Райт.

Энг яхши актриса:

– Аннетт Бенинг , Лили Гладстоун, Сандра Хюллер,Кери Маллиган, Эмма Стоун.

Шунингдек, тўлиқ метражли анимацион ҳамда қисқа метражли ҳужжатли фильмлар йўналишларида ҳам номзодлар эълон қилинган.

Ғолиблар 10 март куни эълон қилинади. Комедиячи Жимми Киммел маросимни тўртинчи бор олиб боради.

Шаҳноза Тоштемирова, Нозимбек Мардонов (видео), ЎзА