Эрон Ислом Республикаси спорт ва ёшлар вазири Каюмарс Ҳошимий бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Тошкентга келди.

Делегация аъзолари пойтахтимизда барпо этилаётган «Олимпия шаҳарчаси»даги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш асносида мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди.

Спорт вазирлигида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон-Эрон мамлакатларининг спорт соҳасидаги ҳамкорлиги борасидаги масалалар, хусусан бокс, дзюдо, оғир атлетика, таэквондо каби спорт турлари бўйича тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилди.

Самимий ўтган мулоқот сўнгида дўстона алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Т.Рўзиев, ЎзА