Бухорода дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда. 26 январга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг сара дзюдочилари курашмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида -50 кг вазн тоифасида Артур Ибадуллаев (Хоразм), Азамат Ёрмаматов (Навоий), Хушнуд Бурхонов (Самарқанд) ва Айдос Азадов (Хоразм) шоҳсупага кўтарилди. Вазни -55 килограммгача бўлган ўсмирлар ўртасида Муҳаммадкарим Носиров (Тошкент), Олимжон Неъматуллаев (Тошкент вил.), Дилшод Каримов (Бухоро) ҳамда Элдор Шарипов (Самарқанд) ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Қизлар ўртасидаги -40 кг вазн тоифасида Динора Ҳасанова (Жиззах) олтин, Мубина Валижонова (Андижон) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Диёра Саидқулова (Сирдарё) ва Адиба Кенжаева (Самарқанд) бронза медалга сазовор бўлди. Шунингдек -44 кг вазн тоифасида Дилноза Ҳамитова (Бухоро) биринчи ўринни эгаллади. Финалга қадар етиб борган Умида Қўлдошева (Навоий) иккинчи, Дияна Азамбекова (Наманган) ҳамда Дилруҳ Ҳасанова (Жиззах) учинчи бўлди.

Ўзбекистон кубоги давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА