Хейли Нью-Гэмпширда Трампдан мағлуб бўлди

Кандидат в президенты от республиканцев пообещала помиловать Трампа — РБК

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодни аниқлаш бўйича Нью-Гэмпшир штатида бўлиб ўтган праймеризда мамлакатнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли рақиби Дональд Трампни ғалаба билан қутлади.

“Дональд Трампни бугунги ғалабаси билан табриклайман”, – деди у тарафдорлари қаршисида чиқиш қиларкан. Шу билан бирга Никки олдинда ўнлаб штатлар борлиги, қолаверса келгуси праймериз унга қадрдон Жанубий Каролина штатида бўлиб ўтишини таъкидлади. Бир вақтлар Хейли мазкур штат губернатори эди.

 

Сомалида ҳафта ичида вабо билан боғлиқ 470 ҳолат аниқланди

Число умерших от холеры в ЮАР достигло 31 | ИА Красная Весна

Сомалида бир ҳафта давомида вабо билан боғлиқ 470 ҳолат қайд этилди, камида тўққиз бемор ҳалок бўлган, дейилади БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботида.

Хасталик кенг тарқалиши 2023 йил бошланган эпидемиянинг давомидир. Ўтган йил мамлакатда 18 мингдан зиёд ҳолат рўйхатга олинган эди. Ҳисоботда беморларнинг ярмидан кўпи болалар экани айтилган.

 

Тайванга икки нафар америкалик қонун чиқарувчи ташриф буюрди

В Тайбэй прибыли два конгрессмена из США, чтобы выразить Тайваню поддержку  | KPIZ.ru

АҚШ Вакиллар палатасининг Ҳинд-Тинч океани минтақаси бўйича ташқи ишлар қўмитаси вакили, етакчи демократ Ами Бера ва республикачи Марио Диас-Баларт Тайбэйга етиб келишди. Сиёсатчилар ушбу ташриф билан Вашингтон Тайванни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини намойиш қилмоқчи, деди Бера матбуот учун.

Таъкидланишича, америкалик қонун чиқарувчилар АҚШ билан Тайвань ўртасидаги иқтисодиёт ва мудофаа соҳаларидаги алоқани мустаҳкамлаш имкониятини ҳам муҳокама қилади.

 

Киев 2024 йил ғарбдан қандай қуроллар олади?

Встреча рамштайн 15 марта – чего ждать Украине, все подробности | РБК  Украина

Украина мудофаа вазирлиги спикери Илларион Павлюк “Рамштайн” форматида бўлиб ўтган контакт гуруҳи учрашуви якуни бўйича баёнот бериб, Киев бу йил аввал олмаган қуролларга эга бўлиши, бир неча давлатдан катта ёрдам пакети олишини маълум қилди.

“Жамоатчилик” телеканали Павлюкнинг қуйидаги сўзларини эфирга узатган: – Учрашув самарали кечди, ёрдам давом этади, муҳим баёнотлар бўлди ва мажбуриятлар белгиланди. Бу йил аввал бизда бўлмаган аслаҳалар оламиз, ушбу қуроллар логистика тармоғини йўқ қилишда бизга қўл келади.

 

НАТОга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари учрашуви эълон қилинди

НАТО: оставаться сильными, едиными и вместе нести финансовове бремя |  ShareAmerica

НАТО мамлакатлари мудофаа вазирлари мажлиси 15 февраль куни Брюсселда бўлиб ўтади, деб хабар тарқатди альянс матбуот хизмати.

Аввалроқ Бош котиб Йенс Столтенберг йиғилишда альянсда ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқариш кўламини ошириш масаласи муҳокама қилинади, дея баёнот берган эди.

 

ЖССТ: дунё бўйлаб тамаки истеъмоли камаймоқда

Число курящих людей во всем мире уменьшается.

Бугунги кунда дунё бўйича 1,25 миллиард киши тамаки истеъмол қилади, чекиш даражаси эса пасайишда давом этяпти, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқинда эълон қилган маърузада. Ҳозир дунёда ҳар бешинчи киши кашанда. 2000 йилда бу кўрсаткич ҳар уч кишига тўғри келарди.

Ҳужжатда келтирилишича, 150 мамлакатда тамаки истеъмоли камаймоқда, олти давлатда эса чекиш кўрсаткичи ошган: Конго, Миср, Индонезия, Иордания, Ўмон ва Молдова.

 

Қизил денгиздаги инқироз Европадаги нархга салбий таъсир кўрсатади

Красное – опасное: чем закончится спецоперация США по охране кораблей от  йеменских хуситов

Осиёдан Европага контейнерда етказилаётган кўплаб турдаги маҳсулотлар Қизил денгиздаги инқироз туфайли 10 фоиз қимматлашиши мумкин, деб ёзди Италиянинг “il Messaggero” газетаси.

Нашр таъкидлашича, “Қизил денгизда жорий қилинган солиқ” электроника, интерьер ва мода воситалалари, автомобил эҳтиёт қисмлари ва ҳатто, Яқин Шарқдан келадиган газ нархига ҳам таъсир қилади.

 

Германия Украинага олтита вертолёти беради

Westland Sea King | Air & Ground Aviation

Германия мудофаа вазири Борис Писториус Киевга олтита “Sea King” вертолёти берилишини айтди.

Вазирлик хабарида “Sea King” ишончли ва кучли вертолёт бўлиб, украиналикларга кўп соҳада, жумладан Қора денгиз узра разведка қилишдан тортиб, ҳарбийларни ташишгача ёрдам бериши таъкидланган. Бундай учоқлар  Германиядан илк бор етказиб берилмоқда.

Мулозим қўшимча қилишича, Украина аҳолисини ва инфратузилмани ҳимоя қилишда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа устувор бўлиб қолмоқда.

Саидмурод Раҳимов тайёрлади, ЎзА