Мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолияти жадал ривожланиши иқтисодий тараққиётга эришишда муҳим ўринга эга. Бу борада ҳамкор давлатлар билан фаол савдо муносабатларининг янада кенгайтирилиши алоҳида аҳамият касб этади.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 62,6 миллиард долларга етган. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчи бўлиб, 13,7 миллиард долларни ташкил этган.

Ундан кейинги ўринларда эса Россия – 9,8 миллиард,  Қозоғистон – 4,4 миллиард,  Туркия – 3,1 миллиард,  Корея – 2,3 миллиард,  Туркманистон – 1,1 миллиард,  Германия – 1,1 миллиард,  Франция – 985 миллион,  Қирғиз Республикаси – 953 миллион,  Афғонистон – 867 миллион долларни ташкил этади.

 

М.Комилова,  

ЎзА