Озарбайжон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Бош котиб Чжан Мин раҳбарлигидаги ШҲТ миссияси президентлик сайловини кузатиш учун Боку шаҳрига боради. Бу ҳақда “Казинформ” ташкилот матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Таркибдан аъзо давлатлар қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимияти идоралари, дипломатик ваколатхоналар вакиллари, Котибият ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси масъул ходимлари ўрин олган.

ШҲТ кузатувчилари миссияси Озарбайжонда 4 февраль куни иш бошлайди. Ушбу қардош мамлакатда 7 февраль куни навбатдан ташқари бўлиб ўтадиган Президент сайловида 7 нафар номзодни рўйхатга олган.

Г.Сатторова