Хитойнинг шарқий қисмини Марказий Осиё билан боғлайдиган янги йўналишда ҳаракат бошланди
290

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси томонидан Хитой Халқ Республикасининг тегишли вазирлик, идоралари билан ҳамкорликда янги йўналишда юк ташувларни амалга ошириш бошланди.
Мазкур савдо йўли Ўзбекистонни Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Циндао шаҳри билан боғлаб, юк ташувларини тез, тежамкор ва хавфсиз амалга ошириш имконини беради.



Ўзбекистонлик миллий ташувчилар ушбу йўналиш бўйлаб «TIR Karnet» китобчасини қўллаган ҳолда Қозоғистондан транзит ўтиб, Хоргос орқали Хитойнинг Сариқ денгиз қирғоқларида жойлашган Циндао шаҳрига ва у ердан ортга юк ташувларини муваффақиятли амалга оширмоқда, дейилади Транспорт вазирлиги маълумотида.
А.РУСТАМОВ,
ЎзА