Ҳукуматга норозилик кучайиб бориши асносида Исроил асирларни уйларига қайтаришга ҳаракат қилмоқда. АҚШ элчиси Миср ва Қатарда келишувга воситачилик қилиш ниятида. Сулҳ муддати икки ой давом этиши мумкин.
АҚШ ва Исроил матбуоти битим тузилишига ишонч билан қаралаётганини ёзган. Исроил расмийлари айтишича, тегишли таклиф Қатар ва Миср воситачилари орқали ХАМАСга тақдим этилган. Режага мувофиқ, аёллар, 60 ёшдан ошганлар, хотин-қиз ҳарбийлар ва Ғазода қолган эркак аскарлар, шунингдек марҳум аскарлар олиб чиқиб кетилиши кутилмоқда.