АҚШда симсиз алоқанинг олтинчи авлоди (6G) жорий қилиниши 2030 йилларга бориб амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда давлат котибининг халқаро ахборот ва алоқалар сиёсати бўйича ёрдамчиси ўринбосари Стив Лэнг маълум қилди.

“Келгуси авлод, яъни биз кутаётган 6G, ўйлашимча 2030 йилларда жорий қилинади”, – деди у Вашингтонда сўзга чиққанда.

Амалдорнинг таъкидлашича, АҚШ ҳозирда 6G тармоғи учун частоталарни аниқлаб олмоқда.

“Америка бозори ҳазирда симсиз тармоқнинг бешинчи авлоди ҳисобланган 5G ни ўзлаштириб бўлган, бошқа мамлакатларда эса ўзлаштириш ҳали давом этмоқда”, деди Лэнг ўз маърузасида.