Мамлакатимиз ҳудудида гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кенг кўламли тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Тахиатош тумани Ички ишлар бўлими тезкор қидирув гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда Д.исмли шахснинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада туман ҳудудида Фарғона шаҳрида яшовчи 1984 йили туғилган Т.Н. исмли шахс “Д” исмли шахсга 7 тонна шоли маҳсулотини 199,66 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасига алмаштираётган вақтда тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Аниқланган ҳолат юзасидан Т.Н. исмли шахсга нисбатан  Тахиатош тумани Ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов жараёнлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.