Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта асосий ташқи савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 198 та давлати билан савдо алоқаларига эга. Ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 62,6 миллиард долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,9 фоизга ўсди. Умумий ҳажмдан экспорт 24 426,2 миллион долларни, импорт эса 38 141 миллион долларни ташкил этди.

Хитой мамлакатимизнинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 13,7 миллиард долларни (умумий кўрсаткичнинг 21,9%) ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича Россия иккинчи ўринда – 9,88 миллиард доллар (15,8 фоиз). Кучли учликни Қозоғистон 4,39 миллиард доллар (7%) билан якунлади.

Ўзаро товар айирбошлаш таркибида Ўзбекистон Қозоғистонга 1372,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган. Импорт эса 3026,4 миллион долларни ташкил этган.

ЎзА