Эроннинг Исломободдаги элчиси ҳамда Покистоннинг Теҳрондаги дипмиссияси раҳбари 26 январдан ўз вазифасини бажариш учун қайтишади. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари эълон қилган қўшма баёнотда келтирилган.
Бундан ташқари, “Покистон ташқи ишлар вазири Жалил Аббос Жилани таклифига биноан Эрон ташқи ишлар вазири Хусайн Амир Абдуллахиён 2024 йил 29 январда Покистонга ташриф буюради”, дейилади баёнотда.
16-17 январь кунлари икки мамлакат ҳам террорчиликка қарши кураш иддаоси билан бир-бирининг ҳудудига қарата ракета зарбаларини берган эди. Шундан кейин икки мамлакат ўз элчиларини чақириб олишга қарор қилган.